1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

 


"Ўзгидромет" 15 декабрь, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади. Хусусан, Тошкент шаҳри ва вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари ҳамда водий ҳудудларида ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиши кутилмоқда.


Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1–3 даража илиқ, кундузи 3–5 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим жойларда туман тушиши мумкин.


Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши эҳтимоли бор. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд. Синоптиклар ҳайдовчилар ва аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика