Спорт

Ҳасанбой Дўстматов чемпионлик камари учун жанг қилади

У таиландлик боксчига қарши рингга кўтарилади.

Ҳасанбой Дўстматов чемпионлик камари учун жанг қилади

 

Биринчи ўта енгил вазнда (47,6 кг) жанг қилувчи Ҳасанбой Дўстматов WBА камари учун жанг қилади. WBА ташкилоти минимал вазн тоифасида жаҳон чемпиони Тамману Ниёмтронгнинг навбатдаги ҳимоя жангига буйруқ берган эди.

 

Таиландлик чемпионга ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов рақиблик қилади. Ташкилот февраль ойида икки томон келишувга эришиши учун 30 кун муҳлат берган эди. Муддат аллақачон якунига етган бўлсада, ташкилотнинг бу ҳақида расман маълумоти кечикди.

 

Маълум бўлишича, Дўстматовнинг жамоаси жангни Олимпиададан кейин ўтказишни сўраб, илтимоснома киритган. Ташкилот эса бу сўровни маъқуллаган. Ниёмтронг жамоаси ҳам бунга рози бўлган. Таиландлик боксчи эндиликда ихтиёрий ҳимоя жангини ўтказади. Ҳасанбой Дўстматов ҳамда таиландлик боксчи ўртасидаги жанг санаси ҳозирча номаълум.

 

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўстматов Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”да ғалаба қозонган эди. У финалда ҳамюрти Шаҳзод Музаффаровни мағлубиятга учратди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.