Жаҳон

Ҳиндистон самолёти Покистонга фавқулодда қўнди

Икки мамлакат ўртасида авиация бўйича алоқалар йўқ.

Ҳиндистон самолёти Покистонга фавқулодда қўнди

 

Ҳиндистоннинг IndiGo хусусий авиакомпанияси самолёти бортда йўловчи ҳалок бўлгани сабабли Покистонга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда «Корреспондент» нашри ёзмоқда.

 

Ҳодиса бугун эрталаб бортида 163 нафар йўловчиси билан Деҳлидан Доҳага учган самолётда содир бўлган. Учувчи нигериялик йўловчининг “нафас олишдан тўхтагани” ҳақида хабарни олгандан сўнг самолётни Карачига бурган. Покистон фуқаро авиацияси бошқармасининг аниқлик киритишича, 60 ёшли эркакнинг саломатлиги парвоз вақтида ёмонлашган, шундан сўнг капитан Карачи авиадиспетчерига мурожаат қилиб, шифокор ва тез ёрдам чақиришни сўраган. Текширувдан сўнг аэропортнинг тиббий гуруҳи йўловчининг ўлганини эълон қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида муносабатлар кескинлашган: улар 1947 йилдан бери уч марта уруш олиб боришган. Ҳозирда мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри рейслар мавжуд эмас.

 

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

custom img

45,1 млрд доллар ва ҳали тўлиқ ҳисоб эмас: АҚШнинг Эронга қарши уруши қанчага тушди?

Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, шикастланган базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари киритилмаган.

custom img

12 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва 3 киши ҳалок бўлди: Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи қамалди

Ўзбекистон фуқароси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, тормоз тизими носоз ва меъёридан ортиқ юкланган Shacman самосвалини бошқариб, ЙТҲга сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"