1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи

Унинг акциялари йил бошидан 66 фоизга ошган.

Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи

 

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Bloomberg талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида яна биринчи ўринни эгаллади. Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, тадбиркорнинг бойлиги 192 миллиард долларни ташкил этади. LVMH гуруҳи эгаси Бернард Арно эса 187 миллиард доллар бойлиги билан иккинчи ўринга тушиб қолди.

 

Шу билан бирга, Forbes талқини бўйича Арно 215 миллиард доллар бойлиги билан ҳамон сайёрадаги энг бой одам бўлиб қолмоқда. Маск 200 миллиард доллар билан иккинчи ўринда.

 

Bloomberg рейтингида Арно 2022 йил декабрда технология саноатидаги қийинчиликлар фонида Маскдан ўзиб кетганди. LVMH акциялари Париждаги Euronext биржасида 2,6 фоизга арзонлашгач, у рейтингда етакчиликни йўқотди

 

Агентлик маълумотларига кўра, LVMH акциялари апрель ойидан бери тахминан 10 фоизга тушиб кетди. Энг катта пасайишлардан бири 24 май куни қайд этилди — ўша суткада Арнонинг бойлиги 11,2 миллиард долларга камайди. Бозорда АҚШ иқтисодиётининг заифлашиши бундай маҳсулотларга (LVMH — Louis Vuitton, Моэt & Chandon, Christian Dior, Fendi, Givenchy ва бошқа ҳашаматли брендларни ўз ичига олади) бўлган талабни камайтиради, деган хавотирлар фонида компаниялар акциялари тушмоқда. 

 

Маск бу йил 55,3 миллиард доллардан ортиқ ишлади, бунинг асосий қисми Tesla ҳиссасига тўғри келади, унинг акциялари йил бошидан 66 фоизга ошган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика