1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Индонезияда жума намози пайти портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида 50 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Индонезияда жума намози пайти портлаш юз берди

Индонезия пойтахти Жакар­тада жойлашган мактаб масжидида жума намози чоғида юз берган портлаш оқибатида камида 50 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақида маҳаллий расмийлар ва фавқулодда хизматлар хабар бермоқда.

 

Ҳодиса Жакарта шимолидаги Келапа Гадинг ҳудудида жойлашган 27-сон давлат ўрта мактабининг масжидида содир бўлган. Воқеа чоғида масжидда асосан ўқувчилар бўлгани сабабли жароҳатланганларнинг кўпчилиги ўсмир ёшидагилар.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш масжиддаги овоз кучайтиргич тизими ёнида юз берган бўлиши мумкин. Аммо расмийлар воқеага нима сабаб бўлганини ҳали аниқ айтмаяпти — портловчи мослама қўлланилгани ёки электр тизимида носозлик бўлгани юзасидан текширув олиб борилмоқда.

 

Портлашдан сўнг воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган, жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

 

Полиция ҳодиса юзасидан тергов бошланганини, хавфсизлик камералари ёзувлари ўрганилаётгани ва гувоҳлар билан суҳбат ўтказилаётганини билдирди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика