Ўзбекистон

“Ипак йўли цивилизациялар ўртасидаги мулоқотнинг ёрқин намунаси”

ЮНЕСКО бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова Миллий комиссияларнинг 12-йиғилишида маҳаллий ҳамжамиятлар ҳамкорлигини кучайтириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

“Ипак йўли цивилизациялар ўртасидаги мулоқотнинг ёрқин намунаси”

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияларнинг 12-йиғилишида маданиятлараро мулоқотни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақида тадбирда иштирок этаётган “Zamon.uz” мухбири хабар бермоқда.

 

ЮНЕСКО бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова рақамли даврда, айниқса Ипак йўли бўйлаб маданий меросдан самарали фойдаланиш, барқарор туризмни ривожлантириш ҳамда маҳаллий ҳамжамиятлар ҳамкорлигини кучайтириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

 

“Ипак йўли цивилизациялар ўртасидаги мулоқотнинг ёрқин намунаси бўлиб, тез суръатларда рақамлашаётган дунёда маданий алмашинув тинчлик, ўзаро англашув ва умумий фаровонликни таъминлашда муҳим ўрин тутади”, — деди Гаяне Умерова.

 

Унинг қайд этишича, миллий комиссиялар учун бу жараён — маданий меросни таълим, ижод ва замонавий технологиялар билан уйғунлаштирувчи инновацион ёндашувларни илгари суриш имконини беради. Бу орқали жамоалар, айниқса ёшлар ва маҳаллий фаоллар ўз маданий ресурсларининг ҳам сақловчиси, ҳам фойдаланувчиси сифатида фаол иштирок эта олади.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"