Жанубий Кореяга яна ахлат шарлари учирилди
Бу жорий йил ҳисобида 28 марта юз бермоқда.

11-октябрдан 12-октябрга ўтар кечаси Шимолий Корея яна Жанубий Корея томон ахлат шарларини учирди. Улардан 10 таси Гангвон провинциясида жойлашган Чорвон округига тушган.
ОАВ маълумотларига кўра, КХДРдан чиқинди солинган шарларнинг бу учирилиши жорий йилнинг май ойидан бери кетма-кет 28-марта содир бўлган.
Ҳаво шарларига илинган қопларда ҳеч қандай шубҳали моддалар топилмаган. Уларнинг таркиби маиший чиқиндилар, жумладан пластик ва қоғозлардан иборат.







