Жиззахда Matiz ЗИЛ билан тўқнашиб, 3 киши ҳалок бўлди
Ҳайдовчи олдинда ҳаракатланаётган машинаси қувиб ўтмоқчи бўлиб, юк машинасига урилган.

Кеча, 23 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида вилоят ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
Қайд этилишича, авария соат 08:10 лар атрофида Жиззах шаҳар Амир Темур МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Жиззах-Ғаллаорол” автомобиль йўлида юз берган. 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Matiz русумли траспорт воситасини Жиззах-Ғаллаорол йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ЗИЛ-130 русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. Ушбу йўл-улов ҳодисаси оқибатида Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва автомашинада бўлган 2 нафар йўловчилар олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 266 моддаси учинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







