1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Куба АҚШ таҳдиди сабаб халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилди

Куба ташқи ишлар вазири АҚШ сиёсатини неофашистик кучлар билан боғлади.

Куба АҚШ таҳдиди сабаб халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилди

 

Куба ҳукумати Қўшма Штатларнинг сиёсий ва иқтисодий босими кучайгани фонида халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Паррилла маълум қилди дейди ТACC.

 

Вазирнинг таъкидлашича, АҚШнинг Кубага нисбатан олиб бораётган сиёсати мамлакат суверенитети ва хавфсизлигига фавқулодда ва ғайриоддий таҳдид туғдирмоқда. Унинг сўзларига кўра, ушбу хавф халқаро ҳамжамият билан бирдамликда баҳоланиб, фавқулодда чоралар кўришга мажбур қилган.

 

“Куба халқи Қўшма Штатлар ҳукуматининг Озодлик оролига нисбатан ҳаракатлари фавқулодда таҳдид туғдираётганини эътироф этди ва шу муносабат билан халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилди”, — деб ёзди вазир Х ижтимоий тармоғида.

 

Бруно Родригес Паррилланинг қайд этишича, Вашингтондан келаётган таҳдидлар тўлиқ ёки асосан АҚШдаги Кубага қарши неофашистик ўнг қанот кучлари билан боғлиқ бўлиб, бу ҳолат нафақат Кубанинг миллий хавфсизлигига, балки халқаро тинчлик ва барқарорликка ҳам таҳдид солмоқда.

 

Мазкур баёнот АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Кубага нефть етказиб берувчи мамлакатлар маҳсулотларига тарифлар жорий этишга рухсат берувчи фармон имзоланганидан сўнг янгради. Куба ташқи ишлар вазири ушбу қарорни ёқилғи таъминотини тўлиқ блокировка қилишга қаратилган уриниш, халқаро савдо тамойилларини бузувчи ва Куба аҳолиси учун экстремал шароитлар яратадиган чора сифатида кескин қоралади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика