1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ливияда йўқолган уран топилди

Аввалроқ МАГАТЭ 2.5 тонна уран ғойиб бўлганини маълум қилганди.

Ливияда йўқолган уран топилди

 

Ливия ҳудудини бошқарадиган ҳарбийлар 2,5 тонна уранни топиб  беришди, унинг йўқолиши илгари БМТнинг халқаро атом энергетикаси агентлиги вакиллари томонидан эълон қилинганди.

 

Яқинда агентлик инспекторлари Ливияда маҳсулот сақлашни текшириш чоғида  уранни топа олмаган эди. Аммо Ливия миллий армиясининг расмий вакиллари, йўқолгани айтилаётган маҳсулот  миллий армия зоналари ҳудудидан  беш километр нарида жойлашган омборхонадан топилганини айтди. 2,5 тонна уран 10 та бочкада бўлган.

 

Ливиянинг ғарбий минтақалари БМТнинг тан олинган ҳукумати томонидан назорат қилинади. Шарқни эса Ливия миллий армияси генерали Халифа Хафтар эгаллаб турибди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика