Жаҳон

Мадуро АҚШ билан музокараларда истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди

Венесуэла президентининг таъкидлашича, у бу қарорни 18 ойдан олдин амалга оширмайди.

Мадуро АҚШ билан музокараларда истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди

 

Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ билан норасмий музокаралар чоғида бир ярим йилдан сўнг давлат раҳбари лавозимини тарк этишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда CNN манбасига таяниб.

 

Мадуронинг таъкидлашича, у бу қарорни 18 ойдан олдин амалга оширмайди, бироқ келгусида давлат бошқарувидан кетишга тайёр. Ушбу баёнот Венесуэла ва АҚШ ўртасидаги эҳтимолий алоқаларни муҳокама қилувчи турли каналлар орқали берилган.

 

Олдинроқ Wall Street Journal нашри, Трампнинг Мадуро билан суҳбат чоғида агар у ўз ихтиёри билан лавозимни тарк этмаса, АҚШнинг бошқа вариантларни, жумладан, куч ишлатишни кўриб чиқиши мумкинлигини айтгани ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, New York Times газетаси икки етакчининг шахсий учрашуви имкониятини муҳокама қилгани ҳақида хабар берди.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп телефон суҳбатини тасдиқлади, аммо суҳбат тафсилотларига изоҳ беришдан бош тортди.

custom img

Туркиядаги мактабда қуролли ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Бу сўнгги кунларда мамлакатдаги таълим муассасасида содир этилган содир этилган иккинчи қуролли ҳодиса ҳисобланади.

custom img

Эрондан уч нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Россия томонидан кескин вазият фонида 600 дан ортиқ хорижлик Эрон ҳудудидан олиб чиқилган.

custom img

НАТО АҚШга ёрдам бермаган ва бермайди — Трамп

АҚШ президенти альянс ишончлилигига шубҳа билдириб, кескин баёнот берди.

custom img

Қирғизистонда Қамчибек Ташиевга яқин шахслар ҳибсга олинди

Собиқ юқори лавозимли амалдорлар ва бизнес вакиллари қўлга олинган.

custom img

Икки кун ичида музокаралар бўйича муҳим ўзгариш бўлиши мумкин — Трамп

Вашингтон ва Теҳрон мулоқоти учун янги жойлар, жумладан Европа ҳам кўриб чиқилмоқда.

custom img

Россияга алоқадор хакерлар Украина прокурорларининг электрон почта аккаунтларини бузган — Reuters

Шунга ўхшаш ҳолатлар Руминия, Греция, Болгария ва Сербияда ҳам қайд этилган.

custom img

Россия Хитойга энергетика соҳасида ёрдам беришга тайёр — Россия ТИВ

Сергей Лавров икки давлат ташқи босимлардан мустақил равишда энергетика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш имконига эгалигини билдирди.

custom img

АҚШ Россия нефтига қарши санкцияларни қайта тиклади

Яқин Шарқдаги уруш фонида Россия нефти савдосига вақтинчалик рухсат берилган. Мазкур енгиллик 11 апрелдан ўз кучини йўқотган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"