1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мактаб таълими учун сунъий интеллектга асосланган платформа жорий қилинади

Янги платформа доирасида ўқитувчининг виртуал ёрдамчиси ишлаб чиқилиб, платформага интеграция қилинади.

Мактаб таълими учун сунъий интеллектга асосланган платформа жорий қилинади

Келгуси ўқув йилидан бошлаб мактаб, техникум ва олийгоҳларда ўқувчи ва талабаларга сунъий интеллект (АИ)ни ўқитиш бошланади. Шу мақсадда информатика ўқитувчилари тайёрланмоқда, шунингдек, бутун мактаб жамоаси АИдан фойдаланишга ўргатилади. Янги платформа доирасида ўқитувчининг виртуал ёрдамчиси ишлаб чиқилиб, платформага интеграция қилинади. У мавзуга доир маъруза матнлари, тақдимотлар, тестлар, дарс режаларини тайёрлаш ва имтиҳон жараёнларини назорат қилишда ёрдам беради.

 

Президент Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва космос соҳаларида АИ технологияларини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдимоти билан танишди. Шунингдек, 2030 йилгача АИни ривожлантириш стратегияси тасдиқланиб, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурида тегишли марказ очилди. Супер компьютер кластерлари ва тиббиёт соҳасида АИ ёрдамида инсульт ва кўкрак саратонини аниқлаш лойиҳалари жорий қилинмоқда.

 

Транспорт ва космик технологиялар соҳасида ҳам сунъий интеллект лойиҳалари режалаштирилган. Йўллардаги қоидабузарликларни автоматик аниқлаш, вагонлар техник ҳолатини мониторинг қилиш орқали авариялар хавфини камайтириш, шунингдек, "Самарқанд-2028" сунъий йўлдоши ёрдамида ер ва ҳаво мониторинги тизими ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

 

Тақдимот якунида Президент лойиҳалар ижросини жадаллаштириш ва АИ технологияларидан иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳада фойдаланишни кенгайтириш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Шу билан бирга, мактабларда АИ платформасини жорий этиш орқали ўқитувчиларнинг юкламаси камайтирилиб, уларнинг ўз устида ишлаш учун кўпроқ вақт ажратилиши таъкидланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика