Ўзбекистон

“Метан заправка қурманг — газ берилмайди” — Бош вазир ўринбосари

Жамшид Хўжаев ҳозирда ишлаб турган метан заправкаларга ҳам газ етишмаётганлиги сабабли, Қорақалпоғистонлик тадбиркорни метан заправка қурмасликка чақирди.

“Метан заправка қурманг — газ берилмайди” — Бош вазир ўринбосари

 

2026 йил 6 февраль куни Ўзбекистон ҳукумати вакиллари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида ҳудуддаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган долзарб масалалар, жумладан, ёқилғи қуйиш шохобчалари қурилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

 

Учрашувда Амударё туманида фаолият юритувчи тадбиркор автомобиллар учун электр, газ ва бензин заправкалари қуришни режалаштираётганини, ушбу мақсадда 40 сотих ер майдони ажратилгани ҳамда қурилиш учун зарур жиҳозлар тайёр экани маълум қилди. Шу билан бирга, метан заправка қуриш учун Энергетика вазирлигидан рухсат олиш жараёнида муаммолар мавжудлиги айтилиб, ушбу масалада кўмак сўради.

 

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев масалага изоҳ берар экан, ҳозирги вақтда мавжуд метан заправкаларини ҳам газ билан таъминлашда қийинчиликлар кузатилаётганини таъкидлади. Шу сабабли янги метан заправкалар қурилишига рухсат берилмаётганини таъкидлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрмановнинг маълум қилишича, метан заправкалар қурилишига чеклов жорий этилгани ҳақида тадбиркорлар олдиндан огоҳлантирилган. Унга кўра, ушбу чеклов ўтган йилдан бошлаб амал қилмоқда ва ҳозирда янги метан заправкалар қурилиши учун рухсат берилмайди.

custom img

Ўзбекистонда Экологик комиссиянинг ваколатлари бутун республика миқёсида кенгайтирилди

Комиссиянинг номи “Республика махсус комиссияси” деб ўзгартирилиб, фаолияти 2027 йил 1 мартга қадар узайтирилди.

custom img

Наманганда паррандачилик соҳасида 50 млн долларлик йирик лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида иқтисодий ривожланиш, туризм, қишлоқ хўжалиги ҳамда инфратузилма лойиҳаларини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Фарғонада ота фарзандига 84 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 18 ёшгача бўлган алимент мажбуриятини олдиндан тўлиқ бажарган.

custom img

Тошкент туманида банкдан қарздор МЧЖнинг фермаси хатланди

Шундан сўнг у гаров мулки сифатида аукционда сотилиб, қарздорлик бартараф этилган.

custom img

Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари масофавий ишлашга ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда ҳаво сифати кескин ёмонлашганда амал қилинадиган ҳаракатлар тартиби ишлаб чиқилади.

custom img

Жиззахда солиқ қарзи сабаб мини-стадион хатланди

Энди у электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиб, сотувдан тушган маблағлар ҳисобидан солиқ қарздорлиги қопланади.

custom img

Нукусда 6000 та пиротехника воситалари йўқ қилинди

Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида 363 та дори воситалари ҳам йўқ қилинган.

custom img

Тошкентда сунъий ёмғир ёғдирилади

2027 йил 1 октябргача намлик паст бўлган ҳудудлaрга сунъий ёмғир ёғдириш учун керакли асбоб-ускуналар ўрнатилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"