МИБ банклар фойдасига 368 млрд сўм маблағ ундириб берди
Шу тариқа 2025 йилда 12 001 та ижро ҳужжати тамомланган.

Банклар фойдасига ундирувни таъминлаш борасида олиб борилаётган изчил ишлар натижасида 2025 йилда салмоқли кўрсаткичларга эришилди.
Жумладан, банклар фойдасига ижро этилиши лозим бўлган жами 35 820 та 1 трлн 700 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари иш юритувига қабул қилинган бўлиб, шулардан 21 855 та 985 млрд сўмлик ҳужжатлар ижроси тўлиқ таъминланди. Эътиборли жиҳати, мазкур кўрсаткичлар ичида 12 001 та ижро ҳужжати бўйича 368 млрд сўм маблағ амалда ундирилиб, тўғридан-тўғри банклар фойдасига ўтказиб берилди.
Айни пайтда, қолдиқдаги 13 965 та 728 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан ҳам мажбурий ижро ҳаракатлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, гаров билан таъминланган мол-мулкларни сотиш орқали қарздорликни қоплаш механизми ҳам самарали йўлга қўйилган. Бугунги кунга қадар 1 324 та 458 млрд сўмлик мол-мулклар электрон аукцион савдоларига чиқарилди. Натижада, 280 та 47,3 млрд сўмлик мол-мулклар сотилиб, тушган маблағлар тўлиқ ҳолда банклар фойдасига ўтказиб берилди.







