1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

МИБдан қарзи бор фуқароларнинг машиналари хатланмоқда

ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирларида қидирувдаги автотранспорт воситалари аниқланмоқда .

МИБдан қарзи бор фуқароларнинг машиналари хатланмоқда

Мажбурий ижро бюроси  Тошкент вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қўлланилган маъмурий жарималарни ундириш борасида қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида маъмурий жаримани тўлашдан бош тортган қарздорларга тегишли бўлган 59 та автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

Ўтказилаётган рейд тадбирларининг 476 млн. сўмга яқин 42 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, 38 та қарздорлиги мавжуд, бироқ ўз муддатида бартараф этмаган қарздорларнинг автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилиб, қидирувда бўлган транспорт воситалари аниқланмоқда.

 

Жумладан, қарздор “S.G.” корхонасидан ундирувчи ташкилот фойдасига 273,5 млн.сўм қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳужжатига асосан қарздор корхонага тегишли бўлган "BYD SONG PLUS DM" авто транспорт хатланган.

 

Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун юзага келган маъмурий жарималарни ўз вақтида тўламасдан, қарздорликни бартараф этмаётган айрим шахсларнинг қидирувда бўлган автотранспорт воситалари ҳам олиб борилаётган рейд тадбирлари даврида аниқланмоқда.

 

Мисол учун, қарздор С.Э.дан жами 10 та ИИБ ЙХХБнинг қарорига асосан 22.676.125 сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига асосан қарздорнинг номида ва қидирувда бўлган "COBALT" автотранспорт воситаси тегишли тартибда топилиб жарима майдонига жойлаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика