Ўзбекистон

Тошкентда кинолог ва унинг садоқатли хизмат итига ҳайкал қўйилди

Миллий кинология марказида хизмат бурчини шараф билан адо этган кинологлар хотирасига бағишлаб “Хотира мажмуаси” очилди.

Тошкентда кинолог ва унинг садоқатли хизмат итига ҳайкал қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ҳузуридаги Миллий кинология марказида хизмат бурчини адо этиш жараёнида фидокорона меҳнат қилган кинологларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида “Хотира мажмуаси” барпо этилди.

 

Янги мажмуанинг очилиш маросимида Божхона қўмитаси раҳбарияти, Миллий кинология марказининг ташкил топишида бевосита ҳисса қўшган фахрийлар, марказ ходимлари ҳамда марҳум кинологларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

 

Тадбирда Божхона қўмитаси раиси Акмал Мавлонов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан божхона тизимини модернизация қилиш ва техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Миллий кинология марказида ҳам ўз самарасини бераётганини таъкидлади.

 

Мазкур марказ Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомига эга бўлиб, сўнгги уч йил давомида божхона органларининг 460 нафар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг 210 нафар ҳамда хорижий давлатларнинг 50 нафар кинологи ушбу марказда малака оширган.

 

Бугунги кунда Миллий кинология маркази Туркия, Жанубий Корея, Озарбайжон, Қозоғистон, Латвия, Литва, Буюк Британия ва Россия каби давлатларнинг кинология хизматлари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйган.

 

Маълумотларга кўра, 2023–2024 йиллар ва жорий йилнинг тўққиз ойида хизмат итлари ёрдамида 10 тонндан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ҳамда 44 килограмм кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланиши фош этилган. Ушбу натижаларга эришишда марҳум кинологларнинг ҳам ўзига хос ҳиссаси борлиги қайд этилди.

 

Марказ ҳудудида қад ростлаган “Хотира мажмуаси” уларнинг хотирасига ҳурмат ифодаси бўлиб, кинолог ва унинг садоқатли ити тасвири акс этган ҳайкал мажмуанинг рамзий марказига айланган. Тантанали маросимда рамзий тасма кесилиб, ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Миллий кинология маркази 24 октябрь куни ўзининг 29 йиллик фаолиятини нишонлайди. Шу муносабат билан бир гуруҳ фидокор ходимлар Божхона қўмитаси раиси томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"