1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Молиявий санкциялар қўллашда тадбиркорларга енгиллик берилмоқда

Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида  “Рақобат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш кўзда тутилган қонун муҳокама қилиниб, маъқулланди.

Молиявий санкциялар қўллашда тадбиркорларга енгиллик берилмоқда

 

Унга кўра, иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектга бундай ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш берилиши ва унга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмаслиги белгиланмоқда.

 

Муҳокамалар жараёнида таъкидланганишича, ушбу қонун рақобат соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро мувофиқлаштирилишига, товар ва молия бозорида соғлом рақобат муҳитининг таъминланишига ҳамда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чоралар кўрилишида адолатнинг қарор топишига хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика