Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан банк фойдасига ундирувлар бўйича олиб борилган навбатдаги тадбирлар давомида яна бир қонунбузарлик ҳолати аниқланди.
“Chevrolet Equinox” русумли автотранспорт воситаси махсус жарима майдончасига жойлаштирилди.
Текширувлар жараёнида маълум бўлишича, ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси: — йўл ҳаракати қоидаларини оз эмас, кўп эмас — 36 марта бузган бўлиб, белгиланган жарималарни узоқ вақт давомида тўламай келган.
Шу сабабли транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бундан ташқари, ҳайдовчининг банк олдидаги қарздорлиги ҳам кам эмас — 207 миллион сўмни ташкил этган.
Қонунга мувофиқ, қарздорлик ва жарималар ихтиёрий тартибда ундирилмаган тақдирда, мажбурий ижро чоралари қўлланилади. Натижада автотранспорт воситаси вақтинча олиб қўйилиб, белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.


