Ўзбекистон

Наманганда боғчада болалар полда ухлади

Боғча директорига интизомий жазо чоралари қўлланди.

Наманганда боғчада болалар полда ухлади

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 17-сонли мактабгача таълим муассасасида болалар полда ухлаб ётгани акс этган видеоматериал тарқалганди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, мазкур муассасада қисқа муддатли гуруҳлар мавжуд бўлиб, уларда болалар бир неча соат давомида шуғулланишади ва кундузги уйқу режаси жорий қилинмаган. Ҳолат юзага келган куни бундай гуруҳлардаги 12 нафар тарбияланувчи ота-оналари вақтида олиб кета олмагани боис боғчада қолиб кетган, кутиш жараёнида эса улар ухлаб қолган.

 

Вазирлик мазкур муассасада аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берган. Шунингдек, боғча директорига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.

custom img

Тошкентда йилига 3 миллион харидорга хизмат кўрсатадиган мажмуа қурилди

Лойиҳага 25 миллион доллар инвестиция йўналтирилиб, 2 минг нафар фуқаро иш билан таъминланди.

custom img

Самарқандда жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади

У кечаси 4 нафар ўқувчиларни уйидан олиб чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди

Тегишли қонун уч ой ичида кучга киради.

custom img

Фарғонада МИБ орқали 200 млн солиқ қарзи ундирилди

Қарздор банкдаги ҳисобрақамларига банд солинган бўлса-да, қарзни тўламай келган ва маблағ мажбурий ижро орқали ундирилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги вазиятлар маркази билан танишди

Президент ушбу янги тизимни пойтахтнинг қолган туманларида ҳам жорий этишга топшириқ берди.

custom img

Германия Россияни Европа хавфсизлигига асосий таҳдид сифатида кўрмоқда

Бундесвер мамлакат тарихида илк бор ҳарбий стратегия ва қуролли кучларни ривожлантириш концепциясини қабул қилди.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемалардан тўлов ундиришни бошлади

Кемалардан ундирилган бож тўловлари ҳисобидан олинган илк даромад мамлакат Марказий банки ҳисобига ўтказилди.

custom img

Ўзбекистонда менингит билан касалланиш ортди — Санэпидқўмита

Болалар орасида ушбу инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида 8024 доза вакцина харид қилиниб, беморлар билан мулоқотда бўлган 4862 нафар фуқаро эмлаш билан қамраб олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"