Ўзбекистон

Навбат Ўзбекистон фуқароларига

Россияга Тожикистон фуқаролари қаторида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам киритилмаяпти.

Навбат Ўзбекистон фуқароларига

Сўнгги кунларда россиялик чегарачилар аэропортлар ва ер усти ўтказиш пунктларида нафақат Тожикистон фуқаролари, балки Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирларга ҳам Россия ҳудудига киришни оммавий равишда тақиқламоқда.

 

Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикнинг айтишича, муҳожирларни мамлакатга кириш вақтида оммавий қўлга олиш 24 апрелда бошланган ва 1 майга келиб Россия аэропортларида 4500 га яқин одам тўпланган ва худди шунча одам ер усти назорат пунктлари орқали киритилмаган.Қўлга олинганларнинг тўртдан бир қисми тожикистонликлар бўлса, қолгани Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.



Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирликлари ҳозирча ҳолатга изоҳ бермаган.

 

Қўлга олинганларнинг аксарияти бир-икки кун ичида «депорт» қилинади, лекин баъзи ҳолларда қайтариб юбориш бир ҳафтагача чўзилиши мумкин,— деди Чупик.

 

24 апрелдан буён ҳуқуқ ҳимоячисига чегарачилар томонидан қўлга олинган муҳожирлардан икки юзга яқин мурожаат келиб тушган. Уларнинг сўзларига кўра, одамлар оч ва сувсиз қолишган, ҳатто ҳожатхонага кира олишмаяпти. Телефонлари олиб қўйилган ва «ҳеч қандай тушунтириш берилмайди».

 

Россиядан муҳожирларни оммавий чиқариб юбориш ҳали ҳеч қачон бунчалик кузатилмаган.

 

Россиядаги назорат-ўтказиш пунктларидаги муҳожирлар муаммолари ҳақида фақат Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги очиқ хабар берди. Шанба куни вазирлик мамлакат фуқароларига «ўта зарурат бўлмаса, Россияга боришдан вақтинча тийилиш»ни сўради.

 

Чоршанба куни Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилиб, мамлакат фуқароларининг ҳуқуқлари ва икки томонлама келишувлар бузилгани ҳақида гапирган.

 

Бунга «кўрилаётган чора-тадбирлар маълум бир миллатга қарши эмас», деб жавоб қайтарган Лавров.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.