Ўзбекистон

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Самарқанд вилоятида 235 минг дозага тенг 55 кг 750 грамм опий ва гашиш гиёҳвандлик воситаларининг республика ҳудудида тарқатилишига чек қўйилди. Наркотик моддаларни контрабанда йўли билан олиб киришга уринган икки нафар йирик наркокурер қўлга олинди.

 

Ички ишлар вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида гумондорлар Самарқанд вилоятининг Тойлоқ тумани ҳудудидаги дала майдонида қўлга олинган.

 

Маълум қилинишича, улар «Ласетти» русумли автомобилда келиб, белгиланган геолокацияда яшириб кетилган 41 кг 200 грамм опий ва 14 кг 550 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаларини олаётган бўлган.

 

Тезкор суриштирув натижаларига кўра, қўлга олинган шахслар бир йилдан буён республика ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган. Улар кейинчалик наркотик моддаларни қўшни республикада яшовчи раҳнамоларининг топшириғига биноан, кўрсатилган шахсларга тақсимлаб, ҳудудларга етказиши керак бўлган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.