Навоийда МИБ орқали 520 млн иш ҳақи ундирилди
Шу тариқа фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижросини ўз вақтида таъминлаш, айниқса, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “Н.С.Б”дан ундирувчи К.М.нинг фойдасига жами 521.049.418 сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида иш ҳақи тўлиқ ундирилиши таъминланиб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди.







