Навоийлик тадбиркор тергов изоляторида вафот этди
У бир неча кун олдин эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди.

Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи тадбиркор Азамат Холиқов вафот этди.
Манбаларга кўра, тадбиркор бундан бир неча кун аввал терговга жалб қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган бўлган. Азамат Холиқов соғлигидаги жиддий муаммо сабаб 26 апрел куни эрта тонгда тергов изоляторида вафот этган.
Тадбиркорнинг қандай асослар бўйича терговга жалб этилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Азамат Холиқов 1968 йилда Қизилтепа туманида туғилган.







