Иқтисодиёт

Нефть-газ нархлари нима учун ошмоқда?

Энергетик ресурслар нархи кўтарилишига сабаб бўлаётган асосий омиллар очиқланди.

Нефть-газ нархлари нима учун ошмоқда?

 

Россия дунёда кузатилаётган энергетик инқирозда мунтазам равишда АҚШни айблаб келмоқда. Ўтган ҳафтада бу позицияни “Роснефть” компанияси раҳбари Игорь Сечин ҳам қўллаб-қувватлади.

 

“Рус нефтининг хўжайини” ҳисобланган Сечин Бокудаги Верона Евроосиё иқтисодий форумидаги чиқишида АҚШда Европага нисбатан газ нархи беш баробар арзонлигини, Вашингтон европалик ҳамкорларга қиммат нархда суюлтирилган газ етказиб бераётганини таъкидлади. Унинг фикрича, жорий инқироз анъанавий энергия манбаларига етарли даражада инвестиция киритилмагани ва Россияга қарши санкциялар натижасида юзага келган.

 

Шунингдек, “Роснефть” раҳбари Европа ҳам Қўшма Штатларни энергетик танқисликда катта фойда олишда айблаётганини иддао қилди.

 

ЕИ ҳақиқатдан ҳам АҚШни айблаяптими?

 

Олий даражада ҳақиқатдан хам бу каби айбловлар янграб туради, аммо доимий равишда эмас. Масалан, Венгрия бош вазири Виктор Орбан шундай позицияда. Украинадаги можарога қадар ҳам у Брюсселни анъанавий энергия манбаларидан воз кечгани учун танқид қилганди, можародан кейин эса Россияга қарши санкциялар янги танқидларга сабаб бўлди.

 

Аммо асосан мавжуд инқирозда Россия танқидлар нишонига айланади. Шу билан бирга ЕИ позициясига ҳам салбий муносабат шаклланган. Хусусан, Европанинг энергетик соҳасидаги ислоҳотлари нархлар кўтарилишига таъсир қилди, деган қарашлар бор.

 

Хўш, унда айбдор ким?

 

Европадаги энергетик инқирозда фақат бир томонни айблаш қийин. Нархлар кўтарилишига бир қатор комплекс омиллар сабаб бўлган.

 

Биринчидан, пандемиядан кейин иқтисодий тикланиш даври кутилганидан тезроқ бошланди ва бу хомашё нархларига таъсир кўрсатди. Энергетик ресурслар импортига қарам давлатларда талаб таклифдан кўра кўпроқ бўлди — Европада табиий газ нархи Украина можаросидан олдин ҳам рекорд қайд этганди.

 

Иккинчидан, “яшил энергияга ўтиш”, яъни, анъанавий энергия манбаларидан қайта тикланувчи энергия манбаларига босқичма-босқич ўтиш ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Ғарб иқтисодчилари “яшил энергетика”га эътиборни кучайтириш инфляцияга сабаб бўлишини олдиндан кўра билганди. Ҳатто, “гринфляция” атамаси ўйлаб топилганди (иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш натижасида нархларни кўтарилишини англатади). Бунга қўшимча тарзда ЕИ “яшил энергия”га ўтишда етакчи ҳисобланади.

 

Аммо шубҳасиз, Россия-Украина можароси мавжуд инқирозни чуқурлаштирди. Санкциялар, Европага газ етказиб беришнинг тўхтаб қолиши ва можародаги умумий ноаниқликлар — сўнгги саккиз ойда энергетик ресурслар нархи ошишига сабаб бўлган асосий омиллардир. “Шимолий оқим”лардаги портлашлар, OPEC+’даги нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишув ҳам нефть ва газ нархининг кўтарилишига олиб келди.

 

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг молиявий регуляторларига ариза топшириб, келаси йилнинг ўзидаёқ фаолият бошлашни мақсад қилган.

custom img

Саида Мирзиёева Бен Блек билан учрашди

Мулоқот давомида йирик лойиҳалар портфели муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"