Ўзбекистон

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар учун экологик тўлов жорий этилиши мумкин

Дастлабки босқич 2026 йилдан енгил автомобилларни қамраб олса, 2027 йилдан автобуслар, микроавтобуслар ва юк автомобилларига ҳам татбиқ этилади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар учун экологик тўлов жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда фойдаланиш муддати 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари учун янги талаб жорий этилиши режалаштирилмоқда. 

 

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасида бундай транспорт воситалари эгалари ҳар йили экологик компенсация тўлаши назарда тутилган.

 

Ҳужжатга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган автомобиллар эгалари базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик тўловни амалга ошириши мумкин. Амалдаги БҲМдан келиб чиқилса, бу сумма 12,36 миллион сўмни ташкил этади.

 

Лойиҳада экологик талабларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишни босқичма-босқич чеклаш ҳам кўзда тутилган. Жумладан, “зарарли” экологик тоифага кирувчи автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланиши ва улар давлат рўйхатидан чиқарилиши мумкин. Мазкур тартиб антиквар автомобилларга татбиқ этилмайди.

 

Шунингдек, мамлакатда эскирган транспорт воситаларини утилизация қилиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Дастлабки босқич 2026 йилдан енгил автомобилларни қамраб олса, 2027 йилдан автобуслар, микроавтобуслар ва юк автомобилларига ҳам татбиқ этилади. 2030 йилдан эса тизим барча турдаги ғилдиракли транспорт воситаларини ўз ичига олиши кўзда тутилган.

 

Лойиҳага мувофиқ, эскирган автомобилини утилизацияга топширган фуқароларга бир нечта кўринишда компенсация берилиши мумкин. Хусусан, уларга пул маблағлари тўлаб берилиши, янги автомобиль харид қилиш учун электрон ваучер тақдим этилиши ёки қонунчиликда белгиланган бошқа шакллардаги имтиёзлар берилиши назарда тутилган.

 

Электрон ваучер орқали янги автомобиль харид қилаётган фуқароларга ваучерда кўрсатилган миқдорда чегирма берилади. Қолган сумма эса бир йилдан ортиқ муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан расмийлаштирилиши мумкин.Қарор лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 28 июнга қадар давом этади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.