Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни 80 ёши билан табриклади

Ўзбекистон етакчиси АҚШ етакчисига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, дўст Америка халқига эса тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилади.

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни 80 ёши билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампга таваллуд куни – юбилей айёми муносабати билан табрик йўллади.

 

“Сизни бой тажрибага эга, ўз халқининг ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлган атоқли давлат арбоби сифатида яхши биламиз. Сизнинг қатъий сиёсий етакчилигингиз ва мустаҳкам иродангиз туфайли Америка Қўшма Штатларининг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва қудрати тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истар эдим”, – дейилади мактубда.

 

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг бугунги суръатига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро ҳурмат, ишонч ва муштарак манфаатларга асосланган алоқалар сўнгги йилларда изчил ривожланиб, сифат ва мазмун жиҳатидан янада бойиб бораётгани қайд этилди.

 

“Бугун Ўзбекистон – АҚШ алоқалари ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам ва амалий руҳ касб этаётгани ҳам айни ҳақиқатдир”, – дейилади мактубда.

 

Давлат раҳбари очиқ ва конструктив ҳамкорликка интилаётган мамлакат сифатида Ўзбекистон АҚШ билан кўп қиррали ва стратегик шерикликка асосланган алоқаларни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини билдирди. Жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга алоҳида аҳамият қаратилаётгани қайд этилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампнинг тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларини юксак қадрлашини таъкидлади.

 

Турли халқаро ва минтақавий платформалар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланиб, янги амалий натижалар билан бойиб боришига ишонч билдирилди.

 

Стратегик шерикликнинг истиқболли йўналишларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида Президентимиз америкалик ҳамкасбини Ўзбекистонга илк тарихий ташриф билан келишга таклиф этди.

 

Якунда Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, дўст Америка халқига эса тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.