Жаҳон

Нима учун Толибон Афғонистон чегараларини ўз назоратига олмоқда?

Сўнгги ойларда АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетиши ортидан Толибон ҳарбий ҳаракатлари янада фаоллашди.

Нима учун Толибон Афғонистон чегараларини ўз назоратига олмоқда?

 

Ҳаракат хозирда мамлакатнинг 70 фоиздан ортиғини назорат қилмоқда, Афғонистондаги туманларнинг ярмидан кўпи Толибон қўл остида. Шу билан бирга Толибон Афғонистоннинг қўшни давлатлар билан чегараларининг 90 фоизини ҳам ўз назоратига олди. 22 июль куни ҳаракат расмий вакили Забиулло Мужоҳид бу ҳақда маълум қилди. Мужоҳиднинг сўзларига кўра, Туркманистон ва Эрон билан чегара тўлиқ Толибон томонидан назорат қилинмоқда. Бадахшондан Тохаргача ҳамда Қандаҳоргача бўлган Тожикистон билан чегаралар ҳам Толибон томонидан эгалланган. Фақатгина Покистон билан чегаранинг айрим нуқталари ва Ўзбекистон билан чегарадаги Хайратон пункти ҳамон Кобул назоратида қолган.

 

Толибон стратегиясига эътибор берилса, унинг ҳарбий қисмлари йирик шаҳарларга ҳужумдан сақланиб, асосий эътиборни қишлоқ туманлари ва чегараларга бермоқда. Хўш, бу нимани англатади? Толибоннинг бундан кўзлаган мақсади нима?

 

Энг аввало, Толибон ҳаракати аъзолари ижтимоий таркибига эътибор бериш лозим. Харакат асосини мадраса талабалари ташкил этган бўлса-да, бу талабаларнинг аксарияти қишлоқ жойларидан чиққан, камбағал оила вакилларидир. Демак, Толибонни асосан қишлоқ аҳолиси қўллаб-қувватлайди. Йирик шаҳарларда аҳоли марказий ҳукуматни қўллаб-қувватлайди ва айнан шу аҳоли қатлами ҳукуматнинг асосий таянчидир. Шу сабабли Толибон энг аввало қишлоқ туманлари ва йирик шаҳарлар атрофларини назоратга олмоқда. Бундан ташқари бу стратегия Толибонга озиқ-овқат ва қишлоқ ҳўжалигини назоратга олишига ёрдам беради. Толибон йирик шаҳарларда етарлича кўллаб-қувватловга эга эмас. Бундан ташқари агар улар йирик шаҳарларни назоратга оладиган бўлишса, у ерда кўплаб муаммоларни ҳал қилиши лозим бўлади, бунга эса Толибонда етарли маблағ ва воситалар мавжуд эмас.

 

АҚШ Қуролли Кучлари Бирлашган Штаби бошлиғи Марк Миллининг фикрича, Афғонистон ҳукумати кучлари кичик туманлардан ва чегарадан чекиниб, кўшинларни йирик шаҳарларда тўпламоқда. Бундай шароитда Толибоннинг шаҳарларга ҳужум қилиши жангларнинг чўзилиб кетишига олиб келади.

 

Чегара масаласида Толибон бошқача мақсадни кўзламоқда. Энг аввало, чегараларни назорат қилиш орқали Афғонистонга қўшни давлатлардан эҳтимолий хужумларнинг олди олинади (лекин бунинг эҳтимоли жуда кам). Иккинчидан, Толибон ҳам Афғонистоннинг қулай транзит давлати эканлигини яхши англайди. Минтақанинг йирик давлатлари, энг аввало Ўзбекистон ташаббуси билан қурилиш арафасида турган Термиз-Мозори Шариф-Кобул- Пешовар темирйўли Афғонистоннинг транзит имкониятларини янада кенгайтиради, келажакда Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи ўзига хос кўприкка айланади . Толибон чегараларни ўз назоратига олиб Афғонистоннинг асосий иқтисодий имкониятларидан фойдаланиши ва мамлакатдаги йирик молиявий-иқтисодий манбаларга эга бўлиши мумкин.

 

Толибоннинг Афғонистон чегараларида, айниқса Марказий Осиё мамлакатлари билан чегараларда назорат ўрнатиши нафақат бутун минтақада акс-садо бермоқда. Жумладан, август ойида чегаралардаги эҳтимолий хавфларнинг олдини олиш мақсадида Тожикистонда Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия билан қўшма машғулотлар ўтказилади. Шу кунга қадар машғулотларда иштирок этиш учун Россиядан БМП-2М зирҳли машиналари етказилди шунингдек, 22 июль куни Тожикистонда 230 минг киши иштирок этган ҳарбий тайёргарлик машғулотлари бўлиб ўтди. Буларнинг бари қўшни мамлакатларнинг Афғонистон чегараларидаги вазиятни диққат билан кузатаётганидан ва жиддий хавотирлар мавжуд эканлигидан далолат беради.

custom img

КДРда қайиқ ағдарилиб кетди: 41 киши ҳалок бўлди

Сўнгги йилларда мамлакатда сув транспорти билан боғлиқ ҳалокатларда юзлаб одамлар ҳалок бўлган.

custom img

Франция Саудия Арабистонига нефть портини ҳимоя қилиш учун қўшин юборади — Макрон

Янбу портига ҳарбий хизматчилар билан бирга радарлар ва мудофаа тизимлари ҳам жойлаштирилади.

custom img

Украинага 6,6 миллиард евро ажратилади: EИ шартларни келишиб олди

Европа Тинчлик жамғармасидан ажратиладиган маблағ уч йўналишда тақсимланади.

custom img

Роботлар реал ҳаётга тайёрланмоқда: Хитойда 70 дан ортиқ АI машғулот маркази ишга тушди

Улар реал муҳитда фазода мўлжал олиш, буюмларни ушлаш ва кундалик вазифаларни бажаришни минглаб такрорий машқлар орқали ўрганмоқда.

custom img

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 5 нафар мансабдор ушланди

Яна гумонланувчиларни аниқлаш бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Эрон рейсларини тўхтатган давлатлар аэропортлари ҳам ишламаслиги мумкин — Моҳсен Ризоий

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби АҚШ санкциялари доирасида Эрон рейсларини тўхтатган қўшни давлатларни жавоб чораларидан огоҳлантирди.

custom img

Каспийдаги фожиа: бедарак йўқолган икки ҳарбийнинг жасади топилди

17 ҳарбий хизматчи билан юз берган фожиа ортидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

custom img

Нетаняхунинг БМТдаги нутқига норозилик: делегациялар зални тарк этди

Исроил бош вазири чиқиб кетмаганларни ҳам зални тарк этишга чақирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"