Ўзбекистон

ОАВ: Мадуро Трампдан истеъфога чиқиш эвазига 200 млн доллар сўради

Венесуэла президенти, шунингдек, ўз сафдошлари учун амнистия ва дўст мамлакатдан бошпана сўраган.

ОАВ: Мадуро Трампдан истеъфога чиқиш эвазига 200 млн доллар сўради

Хорижий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Венесуэла президенти Николас Мадуро 21 ноябрь куни АҚШ президенти Доналд Трамп билан бўлган телефон мулоқотида ўзининг 200 миллион долларлик шахсий активларини сақлаб қолиш, шунингдек, сафдошлари учун амнистия ва дўст мамлакатдан бошпана тақдим этишни сўраган. Бу ҳақда The Telegraph нашри маълум қилди.

 

Нашр манбаларига кўра, томонлар Венесуэланинг кўплаб амалдорларига амнистия бериш масаласида келишувга эриша олмаган. Шунингдек, ўтиш даври ҳукуматини шакллантириш ва Мадуро учун қайси давлат бошпана таклиф қилиши борасида ҳам келишмовчиликка учраган.

 

Хабарда айтилишича, Трамп Венесуэла раҳбарига Хитой ёки Россияни бошпана сифатида кўриб чиқишни таклиф қилган. Мадуро эса Ғарбий ярим шарда қолиш тарафдори бўлган. Қатар икки томон учун эҳтимолий муроса варианти сифатида тилга олинган.

 

Реутерс агентлиги аввалроқ Трамп телефон мулоқотида Мадурони бир ҳафта ичида мамлакатни тарк этишга чақирганини хабар қилган эди. Мазкур муддат 28 ноябрда якунланган. Эртаси куни АҚШ раҳбари ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида авиакомпаниялар ва учувчиларни Венесуэла ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпиқ сифатида қабул қилишга чақирган.

 

Доналд Трамп ноябрь ойи охирида ушбу телефон суҳбати бўлиб ўтганини тасдиқлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган. Унинг таъкидлашича, Венесуэла ҳаво ҳудуди ҳақидаги баёнот АҚШ томонидан ҳарбий зарбалар берилиши мумкинлигининг аломати сифатида талқин қилинмаслиги керак.

custom img

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди

Ишчиларга ноябрь ойидан буён иш ҳақи тўланмагани маълум қилинди.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"