Тошкент вилоятида адвокат пора билан қўлга олинди
У суд ҳукмини ўзгартириб бериш учун фуқародан пул талаб қилган.

Тошкент вилоятида адвокат суд ҳукмини ўзгартиришни ваъда қилиб, пора олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида адвокатлик бюроси адвокати маҳаллий фуқарога нисбатан суд томонидан тайинланган 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали озодликни чеклаш жазосига алмаштириб беришни ваъда қилган.
У ушбу “хизмат” эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.








