Жаҳон

Украиналик дипломат Арманистондаги кўлда чўкиб кетди

Sputnik Armaniston Севан кўлига чўкиб кетган шахс Украинанинг Арманистондаги муваққат ишлар вакили Александр Сенченко эканини маълум қилди.

Украиналик дипломат Арманистондаги кўлда чўкиб кетди

 

13 август куни Украина дипломати Арманистондаги Севан кўлида чўкиб кетди. Бу ҳақда жиноят хроникаларига ихтисослашган shamshyan.com арман онлайн ресурси хабар берди.

 

Арманистон полицияси ушбу воқеа ҳақида чўкиб кетган шахснинг исми ва фуқаролигини кўрсатмасдан хабар берган.

 

Shamshyan.com сайтига кўра, “сувда чўкиб ҳалок бўлган шахс Украинанинг Арманистондаги элчисининг маслаҳатчиси С.О." бўлган.

 

Қолаверса,  Sputnik Armaniston ҳам ўз манбаларига таяниб, Севан кўлига чўкиб кетган шахс Украинанинг Арманистондаги муваққат ишлар вакили Александр Сенченко эканлигини маълум қилди.

 

Александр Сенченконинг ўлимини Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлаган.

 

“Украина Ташқи ишлар вазирлиги ушбу йўқотиш муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, — дейилади хабарда.

custom img

“У ажойиб” — Трамп FIFA президенти Инфантинони қўллаб-қувватлади

АҚШ президенти раҳбари Жанни Инфантинони лавозимидан алмаштириш ташкилот учун “даҳшатли хато” бўлишини айтди.

custom img

Месси отасининг вафоти сабаб футболдаги фаолиятини вақтинча тўхтатди

“Интер Маями” клуби футболчига муддатсиз таътил берган, унинг жамоага қайтиш санаси ҳозирча номаълум.

custom img

Трамп маъмурияти 175 мингдан ортиқ АҚШ визасини бекор қилди

АҚШ Давлат департаменти визалар асосан жиноий фаолият, виза қоидаларини бузиш, фирибгарлик ва миллий хавфсизликка таҳдидлар билан боғлиқ ҳолатлар сабаб бекор қилинганини билдирди.

custom img

Колумбиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 132 кишига етди

1 575 та турар жой биноси зарар кўрган, мамлакатда миллий фалокат ҳолати эълон қилинган.

custom img

Трамп Эрондан АҚШ аскарлари ўлими учун компенсация талаб қилмоқда

АҚШ президенти бу масалани Теҳрон билан келгусидаги музокараларда кўтаришини айтди.

custom img

Жанубий Корея Украинага ҳалокатли қурол етказиб бермайди — Yonhap

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Сеулни Киевга ҳаво мудофааси тизимларини етказиб беришга чақирганди.

custom img

Колумбияда 7,4 магнитудали зилзила оқибатида камида 82 киши ҳалок бўлди

Зилзила Чоко провинциясида 107 километр чуқурликда қайд этилган ва мамлакатнинг бир қатор йирик шаҳарларида ҳам сезилган.

custom img

Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Мазкур режалар уч давлат ўртасида 7 август куни имзоланган Макка келишуви доирасида амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"