Ўзбекистон

Олмалиқда бегона қизга шилқимлик қилган эркак қамалди

У бу ҳаракатни маст ҳолда содир этган.

Олмалиқда бегона қизга шилқимлик қилган эркак қамалди

Маълум қилинишича, фуқаро Т.С. маст ҳолда ўзига нотаниш бўлган Н.М.га тўсатдан  тегажоғлик қилиб, шаҳвоний шилқимлик  қилган. Аёл Н.М. воқеа содир бўлган вақтда шифохонадан чиқиб, уйига кетаётган бўлган. 

 

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 июнь куни соат 12:15 атрофида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида юз берган.

 

Натижада аёл фуқаро Н.М. ИИБ ходимларини чақирган. Бироқ Т.С. маст ҳолда сабабсиз ИИБ ходимларини ҳақоратлаб, бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Олмалиқ шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд мажлисида фуқаро Т.С. ИИБ  ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганлигини, нима сабабдан бундай қилганлигини эслай олмаслигини, қилган ишидан пушаймонлигини ва ушбу ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўраган.

 

Суд ҳукмига кўра, фуқаро Т.С.га 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, жазони ўтган ҳар бир куни учун ҳуқуқбузар Т.С.дан БҲМнинг 15 фоиз миқдорида жами 765.000 сўм ундирилиши белгиланди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.