Илон Маскнинг Twitter'ни харид қилиши Дональд Nрампнинг ижтимоий тармоққа қайтишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Оқ уйдаги айрим манбаларига таяниб, CNBC телеканали хабар берди.
Унга кўра, АҚШ президенти администрациясида юқоридаги масала бўйича хавотирлар бор. Шунингдек, Оқ уй эндиликда тармоқда ёлғон ахборот кўпайиб кетишидан ҳам хавфсирамоқда. Бу ўз навбатида 2022 йилнинг кузидаги АҚШ Конгресси учун оралиқ сайловлар ва 2024 йилги президент сайловларида демократлар партияси позициясининг заифлашувига олиб келиши мумкин.
Трамп ўз навбатида Twitter'га қайтмаслигини ўзи асос солган Truth Social ижтимоий тармоғида қолишини маълум қилди. 2021 йил 6 январь куни собиқ президентнинг Twitter ва Facebook'даги саҳифалари блоклаб қўйилганди.
25 апрель куни Илон Маск Twitter'ни 44 миллиард долларга сотиб олди.
Аввалроқ Трамп 6 январь тартибсизликларига алоқадор эмаслигини айтганди.


