Жамият

Оқланган шахс зарарни тўлатиш учун судга мурожаат қилса, бож ундириладими? Юрист жавоби

САВОЛ. Жиноят ишлари бўйича суд ажрими билан реабилитация қилинган шахс моддий ва маънавий зарарни ундириш учун фуқаролик судига мурожаат қилса, давлат божи тўловларини амалга ошириши керакми?

Оқланган шахс зарарни тўлатиш учун судга мурожаат қилса, бож ундириладими? Юрист жавоби

 

ЖАВОБ.

Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиевнинг таъкидлашича, мазкур мурожаатчи учун дастлаб жиноий ишлар бўйича биринчи инстансия судининг жазога маҳкум қилиш тўғрисида суд ҳукми чиққан. Сабаби, суд ажрими кейинги (апелляция, кассация) инстанциялар томонидан қабул қилинади.

 

“Агар жазога тортиш ҳақидаги биринчи суднинг ҳукмини бекор қилиш ва судланувчини реабилитация қилиш (оқлаш) ҳақидаги юқори суднинг ажрими чиққан бўлса, демак бу ерда судланувчи адолатсиз ва қонунга хилоф равишда ҳукм қилинган бўлиб чиқади. Бунда мурожаатчи номидан “Давлат божи тўғрисида”ги қонун (иловаси)га кўра фуқаролик судларига мулкий тусдаги даъво киритилганда, даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши керак.” – дейди мутахассис.

 

Шу ўринда Саидали Мухторалиев мазкур қонуннинг 8-моддаси 1-қисми 4-бандини ҳам келтириб ўтади:

 

“Фуқаролар фуқаролик судларига қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан даъво ариза киритганда давлат божи тўлашдан озод қилинади(“Давлат божи тўғрисида”ги қонун. 8-модда. 1-қисм. 4-банд;). Бу имтиёз мурожаатчи айтган вазиятга ҳам тегишлидир” – дейди амалиётчи юрист.

 

Аввалроқ боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш тартиби ҳамда Судланганлик “тамғаси” қачон олиб ташланиши бўйича мутахассис жавоблари берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"