Жамият

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш тартиби ҳақида мутахассис маслаҳати

САВОЛ: Ёшим 57 да. Турмуш ўртоғим вафот этган. Битта қизимиз бор, у ҳам турмушга чиқиб кетган. Бир ўзим қолганман. 440 000 сўм пенсия оламан. Мен бокувчисини йўқотганлик пенсиясини олсам бўладими? Қандай килиб?

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш тартиби ҳақида мутахассис маслаҳати

 

ЖАВОБ: Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилияциз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун. 19-модда.

 

Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиевнинг таъкидлашича, марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин. Шунингдек, 19-модданинг “б” бандига биноан, пенсия ёшига (55 ёшга) тўлган марҳумнинг хотини оиланинг меҳнатга қобилияциз аъзоларидан бири эканлиги кўрсатиб ўтилган.

 

Марҳумнинг бирон турдаги пенсия олаётган оила аъзолари, агар марҳумнинг ёрдами улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса — боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эгадирлар.

 

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун. 20-модда.

 

Мутахассиснинг таҳлил қилишича, мазкур қонуннинг 21-моддасида марҳум пенсионернинг оиласига пенсия суммаси боқувчининг иш стажидан қатъи назар тайинланади. Бундан ташқари, 47-модда "в" бандида эса боқувчисини йўқотганлик пенсияси — пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб тўланади дейилган. Бироқ бунда пенсия тайинланиши учун талабгор мурожаатидан олдинги 6 ойдан ошмаган муддат инобатга олинади.

 

Боқувчисини йўқотганлик учун тўланадиган пенсия марҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган кундан бутун давр мобайнида тўлаб борилади.

 

Агар эркак 60 ёшга, аёл эса 55 ёшга тўлган бўлса, унда уларга тўланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияси умрбодга тайинланади.

 

“Демак, юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, агар сиз марҳумнинг тўлиқ боқувида бўлган ёки ундан ёрдам олиб турган бўлсангиз, бу ёрдам сиз учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса, марҳум турмуш ўртоғингизнинг қарамоғида турган деб ҳисобланасиз ҳамда ёшга доир пенсиянгизни боқувчисини йўқотганлик пенсияси турига ўтказиш учун яшаб турган жойингиз бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли ариза ва барча зарур ҳужжатлар билан мурожаат этишингиз керак”, — дейди мутахассис.

 

Агар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан мурожаатчининг амалдаги пенсияси пенсиянинг бошқа турига ўтказиш юзасидан ёзган аризаси қаноатлантирилса, пенсия тўлаш мурожаат қилинган ойдандан эмас кейинги ойнинг биринчи кунидан бошланади ва янги пенсия гувоҳномаси ёзиб берилади.

 

“Бордию, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш юзасидан тақдим этган аризангиз рад этилса, Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган хабарномани тақдим қилиши шарт. Жамғарма бир вақтнинг ўзида пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун тақдим этилган барча ҳужжатларингизнинг асл нусхаларини ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан қўлингизга қайтариши керак”, — дея изоҳ беради Саидали Мухторалиев.

 

Аввалроқ ногирон фарзанди бор оналарга пенсияга чиқишида қандай имтиёзлар белгилангани ҳамда Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёши 5 йилга узайтирилгани ҳақида хабар берилганди

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"