Ўрта Чирчиқда қоровул кўмир исидан заҳарланди
Ҳолат бўйича ФВВ маълумот берди.

Кеча, 5 декабрь куни Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида қоровул кўмир исидан заҳарланди. Ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 10:15 да «Туябўғиз» сув омборидаги балиқ етиштиришга ихтисослашган хўжаликда қоровул бўлиб ишловчи 27 ёшли фуқаро кўмир исидан заҳарланиб, соғлиғи ёмонлашгани ва унга зудлик билан ёрдам кераклиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
“Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, фуқарони хавфсиз жойга олиб чиқишган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у ўз уйида”, — дейилади хабарда.








