Ўзбекистон

Оёқяланг юришнинг саломатлик учун фойдалари

Иссиқ ҳавода оёқ терлашини камайтириш учун ялангоёқ юриш тавсия этилади.

Оёқяланг юришнинг саломатлик учун фойдалари

Одатда барчамиз пойабзалда юришга одатланганмиз. Чунки у қулай ва хавфсиз бўлгани боис оёқларни инфекция ва шикастланишдан асрайди. Бироқ мутахассислар соғлом бўлиш учун тез-тез оёқяланг юришни тавсия этади.

 

Қуйида ялангоёқ юришнинг 6 та энг муҳим фойдаси ҳақида маълумот берамиз.

 

1-фойда. Оёқлар терисида бошқа жойларга қараганда кўпгина сезги рецепторлари жойлашган. Айниқса, товонда ички органлар фаолиятига жавоб берувчи рефлекслар бўлиб, бу машғулот туфайли тана аъзолари, хусусан, мия фаолияти яхшиланади.

 

2-фойда. Ялангоёқ юрганда тери ерда ҳосил бўлувчи манфий ионлар деб аталувчи зарядланган зарралар билан алоқада бўлади. Бу ионлар эса танадаги ижобий зарядланган эркин радикалларни мувозанатлашга ёрдам бериб, яллиғланишлар ва сурункали касалликлар ривожланиш хавфини камайтиради ҳамда организмнинг умумий ҳолатига ижобий таъсир этади.

 

3-фойда. Ушбу машғулот оёқлардаги кўплаб майда нервларнинг фаоллашишига олиб келади. Бу эса қон айланишини яхшилаб, иммунитетни ошириш ва стрессни камайтиришга ёрдам беради.

 

4-фойда. Ялангоёқ юришнинг яна бир фойдаси шуки, у оёқ мушакларини кучайтириб, валгус деформацияси, яссиоёқлик каби кўпгина ортопедик касалликларнинг олдини олишда асқатади.

 

5-фойда. Тез-тез ялангоёқ юриш натижасида уйқу яхшиланиб, организмдаги оғриқли ҳислар камаяди. Ҳатто, 30-40 дақиқалик бундай машғулот билан стрессни енгиллатиш, қон айланишини яхшилаш мумкин. Шу билан бирга, у юқори нафас йўллари инфекцияларининг олдини олишда ҳам анчагина фойдали.

 

6-фойда. Ёзда иссиқ қум ёки тупроқ устида ялангоёқ ҳаракатланиш орқали оёқларда пайдо бўладиган замбуруғларга қарши фаол курашиш мумкин. Айниқса, иссиқ ҳавода оёқ терлашини камайтириш ва ёқимсиз ҳидларни йўқ қилиш учун ҳам ялангоёқ юриш тавсия этилади.

 

Қандли диабетга чалинган ва оёқларда ёриқлар, кесмалар пайдо бўлиш хавфи бор инсонларга бу машғулот тавсия этилмайди. Шунингдек, ер юзаси совуқ бўлиши мумкинлиги сабабли сурункали буйрак хасталиги, ревматизм ва подагра каби касалликлардан азият чекувчи инсонларга ҳам пойабзалсиз юриш мумкин эмас.

 

custom img

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими олган порасини қайтараётган пайтда ушланди

Ходим хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича ижобий хулоса беришни ваъда қилиб, 6,5 миллион сўм олган.

custom img

Ўзбекистон ҳудудидаги гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди

Гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди.

custom img

Тошкентда “Ақлли бекатлар” ўрнатилади

Янги бекатларда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, йўловчилар учун қулайликлар кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"