Ўзбекистон

Абдулазиз Комилов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон ташқи ишлар вазири, “Толибон” вакили Амирхон Мутаққий билан учрашди .

Абдулазиз Комилов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

 

 

Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Абдулқодир Балхий Twitter саҳифасида маълум қилди.

 

 

Абдулазиз Комилов Кобулдаги ҳолатга юқори баҳо бергани айтилган. Вазир Афғонистон тез орада халқаро ҳамжамиятда мустаҳкам ўрин эгаллашига умид билдирган. Шунингдек, Ўзбекистон транзит, энергетика ва савдодаги мажбуриятларига содиқ эканлиги таъкидланган.

 

 

Учрашув якунида Амирхон Мутаққий Ўзбекистонга кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирган. Абдулқаҳҳор Балхий Мозори-Шариф аэропортини таъмирлашда Ўзбекистон томони ёрдам берганини қайд этди.

Аввалроқ Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясини маълум қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

“Ёшлар билан боғлиқ барча масалалар ҳал бўлди, деб бўлмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президентнинг таъкидлашича, сўнгги икки йилда ёшлар жиноятчилиги 2,5 баробарга камайган.

custom img

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Ласетти иккига бўлиниб кетди

Ҳодисада жабрланганлар ҳолати ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

custom img

Ўзбекистон аҳолиси расман 39 миллион нафардан ошди

Мамлакат аҳолиси жорий статистик ҳисоб-китоблардан 810 минг нафарга кўпроқ экани аниқланди.

custom img

Қашқадарёда мактабга кириш имтиҳонлари тестлари тарқалди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги барча тест вариантлари мустақил ишлаб чиқилиши ва саволлар такрорланмаслигини таъкидлади.

custom img

Фарғонада Экология бўлими ходими 9500 доллар пора билан ушланди

Мансабдор дарахтлар кесилишига чора кўрмаслик эвазига пул талаб қилган.

custom img

Саида Мирзиёева Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб қолаётганини таъкидлади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев ХЖВ бошқарувчи директорининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Халқаро валюта жамғармаси билан шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳамда сунъий интеллектни жорий этишда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"