Ўзбекистон халқ артисти Ҳамза Умаров ҳақида фильм суратга олинди
Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Ўзбекистон Миллий кинофонди томонидан суратга олинди.

Сценарий муаллифи Нигора Каримова ва Лобар Қобилова, режиссёр Элжон Аббасов, оператор Раҳматилла Ёқўбов.
Ҳамза Умаров иштирокидаги “Ўткан кунлар”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Чинор остидаги дуэль”, “Али бобо ва қирқ қароқчи” каби фильмлар ҳалигача томошабинлар эътиборидан тушмаган. Актёр дубляж соҳасида ҳам ўз ўрни ва овозига эга эди.







