Ўзбекистон

Ўзбекистон яна Жаҳон банкидан қарз олди

Жаҳон банки 1 миллион ўзбекистонликнинг ҳаётини яхшилаш учун 250 миллион қарз берди.

Ўзбекистон яна Жаҳон банкидан қарз олди

 

Жаҳон банки 1 миллион ўзбекистонликнинг ҳаётини яхшилаш учун 250 миллион қарз берди. Маблағ шаҳар ва туманлардаги муниципал инфратузилмани яхшилашга йўналтирилади.

 

Ажратилган пуллар “Шаҳарларда яшаш ва унумдорликни ошириш учун қулай шароитлар яратиш” (Livable and Productive Cities Program — LPCP) дастури доирасида мамлакатнинг 16 та туман ва шаҳрида амалга оширилади. Мазкур дастур иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади. У аҳоли ва бизнес учун муниципал хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни кўзда тутади.

 

Лойиҳа доирасида ижтимоий ва коммунал инфратузилма, транспорт, савдо ва ишбилармонлик муҳити, туризм объектлари ҳамда жамоат жойларига сармоя киритилади. Хусусан, мактаблар ва боғчалар, тиббиёт муассасалари, сув таъминоти ва канализация тизимлари, йўллар, пиёдалар ҳудудлари, бозорлар, боғлар ҳамда шаҳарларни сув тошқинларидан ҳимоя қилиш иншоотлари янгиланиши режалаштирилган.

 

Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилга қадар мазкур дастур орқали 1 миллионга яқин аҳолининг турмуш шароити тўғридан-тўғри яхшиланади. Фойда кўрувчиларнинг тахминан ярмини аёллар ташкил этади. Шунингдек, 300 минг нафар аҳоли учун транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгаяди, 400 минг киши эса янги ёки янгиланган жамоат жойлари ва боғлардан фойдаланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки таълим кредитларини молиялаштириш тизимини қўллаб-қувватлаш қаратилган EduImkon доирасида 250 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит берган эди. Мазкур дастур доирасида 3 йил ичида 600 минг ёшлар учун таълим кредитларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш кутилмоқда.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"