1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда -1 даражагача совуқ бўлиши кутиляпти

“Ўзгидромет” октябр ойи учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Ўзбекистонда -1 даражагача совуқ бўлиши кутиляпти

 

“Ўзгидромет” октябрь ойида республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 

Бу йил октябр ойининг биринчи беш кунлиги қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади, кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони 22-25 даражагача иситади. Фақат кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати 10-13 даражагача анча салқин бўлади. Кейинчалик ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригача об-ҳаво шароитида кескин ўзгаришлар кутилмайди.

 

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат кечалари 8-13 даража илиқдан 0-5 даражагача илиқ, кундуз кунлари 18-23 даража илиқдан 10-15 даражагача илиқ бўлиб ўзгариб туриши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда 0-1 даражагача совуқ бўлиши мумкин. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

 

Умуман, ҳарорат тартибига кўра, октябр ойи меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага кам, ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда.

 

Иқлимий меъёрларга кўра, Ўзбекистоннинг Жанубий вилоятларида ёғингарчилик октябр ойида 3 кундан 5 кунгача, қолган ҳудудларда эса 5 кундан 7 кунгача бўлиши мумкин. Октябр ойида ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо ҳавога кескин совуқ кузатилишида ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши истисно қилинмайди.

 

Тунги ҳаво ҳароратининг ўртача йиллик қиймати 6-11 даражани ташкил этади, лекин кўпинча октябрда, айниқса, ойнинг иккинчи ярмида биринчи кузги совуқлар кузатилади. Октябр ойида кундузги ҳарорат одатда 23-28 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика