Ўзбекистонда икки қанотли ҳашаротлар («Диптера») туркумининг йиртқич пашшалар («Асилидаэ») оиласига мансуб 2 та янги пашша тури кашф этилди.
Фан учун номаълум бўлган янги тур Самарқанд давлат университети олимлари бошчилигидаги энтомологлар жамоаси томонидан Тошкент ва Қашқадарё вилояти ҳудудидан топилган.


