1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатлари учун субсидия ажратилади

Оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорлик кредитлари йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади.

Ўзбекистонда ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатлари учун субсидия ажратилади

 

Ўзбекистон қонунчилигида ижтимоий ҳимоя, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда касбий таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Ижтимоий реестрга киритилган, I гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлмаган оилалар уй-жойларини энергия тежамкор қилиш ишлари амалга оширилади. Жумладан, уй деворлари ва том қисмини изоляция қилиш, энергия тежамкор дераза ва эшиклар ўрнатиш, шунингдек, қуёш панеллари ёки гелиоколлекторлар ўрнатиш ишлари бажарилади.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 мартдан бошлаб оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади.

 

Яна бир янгиликка кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчиси туман ва шаҳар ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

 

Бундан ташқари, 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январгача Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбий таълим сифатини оширишга қаратилган субсидиялар жорий этилади. Жумладан, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро даражада тан олинган касбий сертификатлар ҳамда ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида миллий сертификатларни олиш харажатларининг 50 фоизигача (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

 

Шунингдек, малакани баҳолаш марказларини ташкил этган тадбиркорларга баҳолаш воситаларини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи (БҲМнинг 200 бараваригача) субсидия сифатида қопланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика