Ўзбекистон

Ўзбекистонда рецептсиз дори савдоси учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

Депутат Алишер Қодиров дори воситаларини шифокор тавсиясисиз сотишга қарши қатъий чоралар кўришни таклиф қилди.

Ўзбекистонда рецептсиз дори савдоси учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

 


Ўзбекистонда рецептсиз дори сотганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш бўйича таклиф тайёрланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси, депутат Алишер Қодиров маълум қилди. Унинг таъкидлашича, дори-дармон бозорида даромад ортидан қувиш айрим ҳолларда инсон саломатлигини иккинчи даражага тушириб қўймоқда.


Депутатнинг фикрича, беморни «товар» сифатида кўриш амалиётига барҳам бериш ва дори ичиш масаласини фақат шифокор ҳал қилиши керак. У қандли диабет каби сурункали касалликларда асоссиз равишда қиммат ва самарасиз дорилар тавсия этилаётганини танқид қилиб, бу ҳолат жамият саломатлигига жиддий хавф туғдиришини қайд этди.


Амалдаги қонунчиликка кўра, кучли таъсир қилувчи моддаларни рецептсиз сотганлик учун 2 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача жарима белгиланган. Шу билан бирга, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб айрим ҳудудларда электрон рецепт тизими жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган янги рўйхатга кўра, рецептсиз бериладиган дори воситалари сони 400 тадан кам бўлиб, бу аввалги йилларга нисбатан қарийб икки баробар қисқартирилган.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"