Ўзбекистон

Ўзбекистонда суд иштирокчиларини четлаштириш механизми жорий этилиши мумкин

Суд жараёнларида прокурор, адвокат ва экспертларнинг манфаатлар тўқнашуви ҳолатларида ишда қатнашишини чекловчи янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда суд иштирокчиларини четлаштириш механизми жорий этилиши мумкин

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан маъмурий иш юритиш кодексига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилди. Ҳужжатда судья, прокурор, адвокат, эксперт, таржимон ва бошқа иштирокчиларни манфаатлар тўқнашуви юзага келган ҳолларда суд жараёнидан четлаштириш тартибини белгиловчи янги бўлимни жорий этиш таклиф этилмоқда.

 

Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — адолатли судловни таъминлаш, холислик тамойилларини мустаҳкамлаш ҳамда суд тизимига бўлган жамоатчилик ишончини оширишдан иборат.

 

Лойиҳага кўра, агар судья, прокурор ёки бошқа иштирокчи илгари айни ишда жабрланувчи, гувоҳ, адвокат ёки эксперт сифатида қатнашган бўлса, томонлардан бири билан қариндошлик ришталари мавжуд бўлса ёки уларнинг холислигига шубҳа уйғотувчи ҳолатлар аниқланса, улар ишни кўришдан четлаштирилади.

 

Шунингдек, адвокат ёки эксперт манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган тақдирда, ёки иш иштирокчиларидан бирига бўйсунадиган ҳолатда жараёнда қатнаша олмайди. Шу каби чекловлар таржимонлар, мутахассислар ва гувоҳларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

 

Рад этиш ёки ўзини ўзи рад этиш тўғрисидаги талабни суд иштирокчиси, шунингдек жавобгар, жабрланувчи, прокурор ёки уларнинг вакиллари билдиришлари мумкин. Ушбу талаблар дарҳол кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.

 

Қонун ташаббускорларининг таъкидлашича, мазкур механизмнинг жорий этилиши маъмурий ишларнинг адолатли кўриб чиқилишини кафолатлаб, суд жараёнларида очиқлик ва ишончлиликни таъминлайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

custom img

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

АТТО орқали тўлов амалга оширилганда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

custom img

Ўзбекистонда интернетсиз мобил алоқа тариф режалари жорий этилиши мумкин

Мобил алоқа операторлари томонидан интернет трафигисиз тариф режаларини таклиф этиш мажбурий бўлиши мумкин.

custom img

Тошкент вилоятида 4 нафар эгизак туғилди

Тошкент вилояти ИИББ ходими 2 нафар ўғил ва 2 нафар қизнинг отаси бўлди.

custom img

Ўзбекистонда Экологик комиссиянинг ваколатлари бутун республика миқёсида кенгайтирилди

Комиссиянинг номи “Республика махсус комиссияси” деб ўзгартирилиб, фаолияти 2027 йил 1 мартга қадар узайтирилди.

custom img

Наманганда паррандачилик соҳасида 50 млн долларлик йирик лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида иқтисодий ривожланиш, туризм, қишлоқ хўжалиги ҳамда инфратузилма лойиҳаларини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"