Ўзбекистонлик имом Мадинада вафот этди
У Саудия Арабистонида бетоб бўлиб, комага тушиб қолган.

2025 йил Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга элликбоши сифатида юборилган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Ракат жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди.
Имом Саудия Арабистонида бетоб бўлиб, комага тушиб қолган ва 26 май куни тонгда вафот этган.
“Мадинада, бугун хасталикдан сўнг Роббим ҳузурига омонатларини топширди”, дейилади масжид Телеграм хабарда.
Маълумот учун, Раббимқул Муҳаммадиев 2019 йилдан буён Ракат масжиди имом-хатиби эди. Бунга қадар Олмазордаги Имом Термизий масжидида имом-хатиб бўлган.







