1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши мумкин

Огоҳлантириш Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилоятларига тааллуқли.

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши мумкин

 

Ўзгидромет хабарига кўра, 17–22 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.

 

Қор кўчиши хавфи қуйидаги ҳудудларда прогноз қилинмоқда:

 

  • Қашқадарё вилоятида — Деҳқонобод, Китоб, Қамаши ва Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилоятида — Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё ва Узун туманларида;
  • Самарқанд вилоятида — Нуробод, Қўшработ, Самарқанд ва Ургут туманларида;
  • Жиззах вилоятида — Бахмал ва Зомин туманларида;
  • Тошкент вилоятида — Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларида (Чатқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилоятида — Поп туманида.

 

Ўзгидромет тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика