Колумбияда Наркобарон Пабло Эскобарга тегишли бегемотлар Ҳиндистон ва Мексикага жўнатишга қарор қилинди, дея хабар бермоқда “Assosiated Press”.
60 та бегемотни Ҳиндистонга, 10 тасини Мексикага олиб бориш режалаштирилган. Айни пайтда Колумбияда 130 дан 160 гача бўлган бегемотлар бор, уларнинг барчаси Эскобар фермасида боқилган тўртта бегемотнинг авлодларидир. Ҳиндистон ва Мексика танланишининг сабаби бу мамлакатларда бегемотларни сақлаш ва қўриқланадиган ҳудудлар ва ҳайвонот боғларида уларнинг популяциясини кузатиш имконияти мавжуд.
Эквадор, Филиппин ва Ботсвана ҳам Эскобарнинг бегемотларни олишга умид қилмоқда.


