0

Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 миллиард сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланди

Тошкент вилояти прокуратураси хабарига кўра, Паркент туман прокуратураси томонидан туман тиббиёт бирлашмасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфланиши, давлат мулки ва бошқа объектларни сақланиши юзасидан текшириш ўтказилган.

Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 миллиард сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланди

 

Текшириш якунига кўра, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари 2019-2020 молия йилида 1 миллиард 193 миллион 205 минг сўм миқдорда бюджет ва смета-штат интизомини бузган.

 

Маълум бўлишича, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари 1 миллиард 511 миллион 123 минг сўм пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган. Мазкур ҳолатлар 36 нафар туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва ишга алоқадор гувоҳларнинг кўрсатмаларида баён этилган.

 

Шунингдек, соxталаштириб, нотўғри маълумотлар киритилган табеллар, штат-смета ҳужжатлари ва бошқа далиллар иш ҳужжатларига қўшилган.

 

Қайд этилишича, Паркент туман прокуратураси томонидан тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 184(1)-моддаси 2-қисми ва 167-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилган ва тергов якуни бўйича жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун ЖИБ Паркент туман судига юборилган.

 

Маълумот учун: айбланувчиларга нисбатан процессуал тартибда "қамоқ", "уй қамоғи" ва "гаров" эҳтиёт чоралари қўлланилган.

 

Аввалроқ Cирдарёда қўлга олинган ҳоким ўринбосари ва унинг ҳамтовоғига нисбатан суд ҳукми ўқилгани, Бухоро шаҳар ҳокимлиги собиқ мулозими фирибгарликка қўл ургани, Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора олаётганда ушлангани ҳамда Бухорода ҳокимлик захирасидаги ерни 8 000 АҚШ долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"