Павел Дуровнинг Франциядаги ҳибс муддати узайтирилди — AFP
Франция суд органлари Telegram асосчиси Павел Дуровни яна 48 соат ҳибсда қолдиради.

"Дуров 24 август куни кечқурун Ле Бурже аэропортида ҳибсга олинган. Сўроқ қилиш учун ҳибсга олиш муддати эса максимум 96 соат давом этиши мумкин", — дея қайд этади журналистлар.
Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, тергов Жандармерия миллий кибер бўлими ва Фирибгарликка қарши миллий бюро томонидан олиб борилмоқда. Дуров фирибгарлик, гиёҳванд моддалар савдоси, кибербуллинг, уюшган жиноятчилик, болаларга қарши жиноятлар ва терроризмни тарғиб қилишда айбланиши мумкин. Шунингдек, Дуров Telegram тармоғидан жиноий мақсадларда фойдаланишни чеклаш чораларини кўрмаганликда айбланиши мумкин.







