Пекинда метролар ёпилди
Коронавирус сабаб пойтахтда карантин кучайтирилган.

Хитой пойтахти Пекинда қирққа яқин метро бекати ишламаяпти. Бу умумий стансиялар сонининг қарийб 10 фоизини ташкил этади. Бу қарор коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Шаҳарда ресторан ва барларга фақат олиб кетиш хизмати учун рухсат берилган. Спорт иншоотлари ёпилган, мактабларда 29-апрелдан бошлаб дарслар бекор қилинган. Ушбу чекловларнинг амал қилиш муддати ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Истироҳат ва ҳайвонот боғлари ташриф буюрувчиларни қабул қилишни чеклаб қўйди. Кўргазмалар бутунлай ёпилган.
Коронавирус аниқланган ҳудуд аҳолисига шаҳарни тарк этиш тақиқланади.







